Россиялик ҳамкорлар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади
Жамият
−
30 Март 2019
4950Бугун, 30 март куни Тошкентда “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов Россиянинг ”Орские прицепы” масъулияти чекланган жамияти бош директори Александр Малишкин билан ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.
”Орские прицепы” корхонаси 1969 йилдан буён қишлоқ хўжалиги учун ихтисослаштирилган махсус техника ва тиркамалар, шунингдек, ”КАМАЗ” ва ”ЗИЛ” русумли самосвалларнинг кузовларини ишлаб чиқаради. Корхона конвейерининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг тиркама, ярим тиркама, бензовоз ва бошқа техникаларни ташкил этади. Бу ерда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари сифати ва экспорт салоҳияти жиҳатидан энг машҳур хорижий аналоглардан қолишмаслиги туфайли уларга Польша, Дания ва Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида талаб катта.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар муҳокама этилди. Жумладан, ”Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва ”Орские прицепы” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган техникаларни дилерлик тармоқлари орқали сотишга келишиб олинди.
LiveБарчаси