Россияга кетаётган ўзбекистонликлардан ўзлари билан исириқ олмаслик сўралди
Жамият
−
05 Апрель
7088Uzbekistan Airways Россия Федерацияси шаҳарларига жўнаб кетаётган йўловчилардан ўзлари билан исириқ олмасликни сўради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси Ҳукуматининг Фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.