Россияга иккита янги йўналишда поезд қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида халқаро йўналишларда иккита янги йўналиш ташкил қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб №350/349-сонли поезд Термиз – Москва – Термиз йўналиши бўйича қатнай бошлади. Шунингдек, тармоқ темирйўл жадвалидаги янги йўналишлардан - 2020 йил февраль ойидан бошлаб Андижон – Уфа – Андижон йўналишидаги (№371/372-сонли) поезд қатнови йўлга қўйилади.

Билдирилишича, давлатлараро поездларнинг йўловчилари учун махсус чегирмалар мавжуд. Хусусан, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55 фоизгача чегирма мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг