Россияга дрон ҳужуми уюштирилди

Олам

image

Россиянинг Янги Москва ҳудудига тўртта учувчисиз учиш аппарати билан ҳужум қилинди, аммо улар уриб туширилди. Бу ҳақда ТАССга фавқулодда хизматлар маълум қилди.

“Жами ҳаво ҳужумидан мудофаа ва электрон уруш кучлари Янги Москвадаги учта қишлоқда тўртта учувчисиз учиш аппарати ҳужумларини қайтарди. Қулаган дронлардан бири хўжалик биносига тушиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар йўқ”, дейди агентлик манбаси. 

Самолёт типидаги барча дронлар Москва йўналиши бўйича кузатилган. Ушбу аҳоли пунктлари Внуково аэропорти яқинида жойлашгани сабабли, 16 та рейс Домодедово ва Шереметевога йўналтирилган.

Фавқулодда хизматларнинг хабар беришича, битта дрон Кубинкадаги ҳарбий объектлардан бирининг ҳудудига қулаган. Яна бири Калугада уриб туширилган. 

“Янги Москвадаги қишлоқда уриб туширилган учувчисиз самолётнинг бўлаклари ферма биносига тушиб кетди ва ёнғин бошланди”, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ, ёнғинни ўчириш давом этмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ушбу воқеани террорчилик ҳаракати деб атаган.

“Жаҳон ҳамжамияти БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган АҚШ, Буюк Британия, Франция “террористик режим”ни молиялаштираётганини тушуниши керак”, дейди Захарова.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дрон Мария Захарова Янги Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг