Россияга авиапарвозлар сентябрда тикланиши мумкин

Жамият 6210
image

Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Россияга авиапарвозлар тикланиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

“Россияга авиапарвозлар сентябрь ойида тикланиши ҳам мумкин. Бироқ тушуниш керакки, биз икки ой давомида карантин жорий этдик. Кейин чоралар юмшатилди. Натижада касалликни юқтириш ҳолатлари ошиб кетди ва биз 15 августга қадар навбатдаги карантинни жорий этишга мажбур бўлдик. 15 августдан сўнг карантин чекловлари бир мунча юмшатилди ва 5 сентябрдан яна бир қанча фаолият турлари тикланди”, деди Баҳодир Юсупалиев.

Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам мактаблар, мактабгача таълим ташкилотларини очмоқда. Республикадаги кейинги вазиятни баҳолаш учун бироз вақт керак. Касалланиш ҳолатлари камайса, бу авиапарвозларни тиклаш учун имкон беради.

Aввалроқ агентлик директори Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро авиақатновларни март ойида тўхтатган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
t
×