Россиядан Запорожьега навбатдаги даҳшатли ҳужум. 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
07 Октябрь 2022
12145Кеча, 6 октябрь куни Россия қўшинлари Украина ҳукумати назорати остидаги Запорожье шаҳрига етти марта ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Старух маълум қилди.
Расмийнинг сўзларига кўра, нишонлар инфратузилма объектлари бўлган, аммо зарбалар кўп қаватли турар-жой биноларига тушган. Уйлар жиддий шикастланган, шаҳарда ёнғинлар бошланган. Старух вайронагарчилик суратларини эълон қилди.
Запорожье шаҳрига ракета ҳужумлари оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Яна 21 киши вайрон бўлган турар-жой бинолари остидан қутқариб олинди.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, Запорожьеда камида иккита уй вайрон бўлган.
Ҳужум оқибатларини бартараф қилиш ишлари давом этмоқда. Ишга Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг 45 киши ва 12 та техникаси, шунингдек, 5 та хўжалик техникаси жалб қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь