Россиядан 250 га яқин ўзбекистонлик олиб келиняпти

Жамият

image

Бугун, 19 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 250 нафар атрофидаги Ўзбекистон фуқароси Тошкентга олиб келинади. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

“Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан учган рейси 41 нафар россияликни Петербургга олиб келди. Қайтишда рейс Ўзбекистон фуқароларини олиб кетади. Пулково аэропортининг онлай таблосига кўра, самолёт Москва вақти билан 13:30 да учиб кетади”, дейилади хабарда.

Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун ҳам қатор чартер рейсларни амалга оширди. Бугунгача Ҳиндистон, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Россиядан ўзбекистонликлар олиб келинди. Уларнинг умумий сони 2 мингдан ошиқ.

Россиядан чартер рейсда олиб келинган ўзбекистонликлар 14 кун муддатга карантин марказига жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия чартер рейс

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг