Россиядаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар бўйича қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа 6312
image

Аввалроқ, Россияда 23 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани, оқибатда ўндан ортиқ йўловчи жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ТММАнинг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилот вакиллари билан алоқа ўрнатган. Натижада йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобусда 23 нафар эмас 22 йўловчи бўлиб, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган. 

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олгани сабаб 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган.

“Ушбу автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган юртдошларимизнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга шифохонадан жавоб берилган”, дейилади хабарда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
t
×