Россияда ўзбекистонликлар бўлган автобус “КамАЗ” билан тўқнашди
Олам
−
10 Декабрь 2021
5311Россияда 23 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда ўндан ортиқ ўзбекистонлик жабрланган, бир нафари эса вафот этган. Бу ҳақда “Sputnik” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча, 9 декабрь куни Нижний Новгород вилояти Ардатов тумани Идеал қишлоғидан ўтувчи Ардатов – Арзамас трассасида автобус ва “КамАЗ” русумли юк машинаси тўқнашиб кетган. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотда автобусдаги 23 нафар йўловчининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилган.
Хабарга кўра, ЙТҲга автобус ҳайдовчисининг тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани ва оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган. ЙТҲда 11 киши жабрланган, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Айни пайтда вилоят прокуратураси томонидан текширув ташкил этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси