Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди
Олам
−
25 Май 2019
5127Кеча, 24 май куни Россия Федерацияси таркибидаги Мордовия Республикасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, Яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ЙТҲ М5 “Урал” трассасида содир бўлган. Салонида 4 нафар ўзбекистонлик бўлган Spark қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
Натижада ҳайдовчи, 1961 йил туғилган Носиржон Дадахонов ва йўловчи, 1991 йил туғилган Дилшодбек Жамолиддинов воқеа жойида қурбон бўлган. Машинада бўлган қолган икки йўловчи: 1969 йил туғилган Абдуғаффор Қодиров ва 1969 йил туғилган Абдуқодир Ҳолиқов Зубово-Поляна тумани шифохонасига ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғир барқарор экани айтиляпти.
Қайд этилишича, Бош консулхона маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатиб, вазиятни назоратга олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь