Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик оғир жароҳатланди

Олам 1077
image

Россиянинг Калинин туманидаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси жиддий жароҳатланди. Бу ҳақда Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг Твер вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.

Давлат автоинспекциясининг маълумотига кўра, ЙТҲ Твер вилояти Калинин туманидан ўтувчи М-10 федерал трассасининг 153-кмда юз берган. Москва томонга ҳаракатланаётган Chevrolet Lanos русумли автомобиль ГАЗель Next билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Chevrolet Lanos ҳайдовчиси – Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Эркак Твер клиник шифохонасига етказилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×
×