Россиядаги ўзбекистонликлардан норасмий курьерлик хизматларида ишламаслик сўралди
Олам
−
17 Август 2022
8801Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини норасмий курьерлик хизматларида ишламасликка чақирмоқда.
Агентлик сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонликлар орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келаётганини қайд этган.
Мурожаатлардан маълум бўлишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
“Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз”, дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
LiveБарчаси