Россиядаги ўзбекистонликлар сони очиқланди

Олам

image

Россияда 2024 йил якунига кўра 6,3 миллион нафар чет эллик фуқаролар яшамоқда, улардан 1,4 миллион нафари ўзбекистонликлар. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Санкт-Петербургда ўтказилган IX Меҳнат форумида маълум қилди.

“Янги йил арафасида Россия Федерацияси ҳудудида 6,3 миллион хорижий фуқаро бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан 5,1 фоизга кўп. Уларнинг аксарияти – 89,2 фоизи қонуний асосда бу ерда бўлиб турибди”, деди у.

Горовойнинг эслатишича, тахминан 5-6 йил аввал Россияда ноқонуний яшаётган хорижий фуқаролар сони 30 фоизгача етган.

“Россияда яшаётган хорижликларнинг қарийб 60 фоизи – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари”, дея қўшимча қилган у.

Горовойнинг сўзларига кўра, 2024 йил давомида Россияга 9,5 миллиондан ортиқ киши кирган. Уларнинг 37,9 фоизи ишлаш мақсадида, 4,2 фоизи ўқиш учун, 5,7 фоизи туристик мақсадларда ва деярли 30 фоизи шахсий ташриф билан борган. Шу билан бирга, 9,3 миллиондан ортиқ киши Россияни тарк этган.

“Шу ўринда хорижий меҳнат кучи тузилмасида босқичма-босқич ўзгариш кузатилмоқда. Иш фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фуқаролар сони бўйича Қирғизистон фуқаролари янги Россия тарихида илк бор иккинчи ўринга чиқди”, деди Горовой.

Россиядаги 6,3 миллион хорижликдан:

  • 1,4 млн Ўзбекистон фуқаролари;
  • 1 млн тожикистонликлар;
  • 663 минг Қирғизистон фуқаролари ташкил қилади.

Шунингдек, 594 минг Беларусь, 440 минг Украина, 271 минг Озарбайжон, 259,7 минг Арманистон, 226,7 минг Қозоғистон, 128,5 минг Туркманистон ва 124,9 минг Молдова фуқаролари бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда миграция қоидаларини бузгани учун Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбурий тарзда чиқариб юборилгани хабар қилинган эди. Москва шаҳри ва вилоятидан 2024 йилда 23 минг мигрант чиқариб юборилган. Улар суд томонидан Россия Маъмурий кодексининг 18.8-моддаси (Россияга кириш ёки унда яшаш тартибини бузиш) бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган ва энди улар келгуси беш йил давомида Россияга қайтиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Александр Горовой Россиядаги ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг