Россиядаги сиёсатчиларга вабо келдими? Жириновский ортидан коммунистлар етакчиси Зюганов ҳам шифохонага ётқизилди
Олам
−
12 Февраль 2022
6931Россия Либерал-демократик партияси Владимир Жириновский ортидан Коммунистик партия етакчиси Геннадий Зюганов ҳам ўткир респиратор вирусли инфекцияга чалиниш белгилари билан Марказий клиник шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Компьютер томографияси ўпкада зарар йўқлигини кўрсатди, дейди Давлат думаси депутати, Коммунистик партия Марказий қўмитаси котиби Сергей Обухов.
"Зюганов ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари билан Марказий клиник шифохонанинг бешинчи биносида ётибди. Текширувларга кўра, ўпкалари тоза", деб ёзди у Telegram-каналида.
Депутатнинг қўшимча қилишича, Коммунистик партия етакчиси аллақачон кўрикдан ўтган, “вазият нормал” ва у тез орада шифохонадан чиқиши мумкин.
“Ҳаммаси яхши, ишлаяпмиз, ишлаймиз, профилактикадан ўтяпмиз, ўзимнинг [сабабларим] бор, бир пайтлар мен оғир операция бўлганман, шундан кейин тиббий кўрикдан, профилактикадан ўтишим керак, айниқса, пандемия шароитида”, дейди Зюгановнинг ўзи.
Беморнинг қайд этишича, айни вақтда шифокорлар текширувларни давом эттирмоқда. Зюганов журналистлар билан мулоқотда ўзининг масофадан туриб ишлаётганини билдирган.
Коммунистик етакчига кўра, у шифохонада узоқ қолмайди.
"Мен бу ерда профилактикадан ўтаман", деб башорат қилган сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касаллангани туфайли Москвадаги шифохонага ётқизилганди.
Зюганов ким?
Геннадий Зюганов 1944 йида туғилган. Мутахассислиги бўйича физик-математик. 1980 йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Комитети (ККП) ҳузуридаги Ижтимоий фанлар академиясини имтиёзли диплом билан тугатган.
1966 йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзолигига қабул қилинди.
1983-1989 йилларда КП Марказий Қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлимида ишлаган.
1989-1990 йилларда Партия мафкуравий бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимга кўтарилган.
1990 йил июн ойида КПМК таркибида Коммунистик партияни ташкил этиш ташаббускорларидан бири. У гуманитар ва мафкуравий муаммолар бўйича доимий комиссияни бошқарган. У Михаил Горбачёвни партия бош котиби лавозимидан четлатиш тарафдори эди.
1992 йил декабрь ойида Геннадий Зюганов Коммунистик партияни қайта тиклаш съездини чақириш бўйича ташаббус қўмитасига қўшилди.
Қурултой Геннадий Зюгановни Коммунистик партия Марказий Ижроия Қўмитаси раиси этиб сайлади. 1995 йил январь ойида Россия Федерацияси Коммунистик партиясининг қурултойида у партия марказий қўмитасининг раиси этиб сайланди (кейинчалик у бир неча бор қайта сайланган, охирги марта 2021 йил 24 апрелда).
LiveБарчаси