Россиядаги омборда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
Олам
−
08 Сентябрь
10754Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Первомайский туманидаги омборда ўзбекистонлик ишчи тигел пресс ичига кириб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса шу куни соат 10:00 атрофида Коломяжский проспектида жойлашган омборхонада содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 26 ёшли ўзбекистонлик йигит беихтиёр тигель прессига тушиб кетган. Йигит олган жароҳатлари туфарйли вафот этди.
“Воқеа жойига тергов гуруҳи етиб келган. Ўлим сабабини аниқлаш учун ишчининг жасади ўликхонага жўнатилди”, дейилади хабарда.
Мавжуд маълумотларга кўра, фуқаро миграция органларида рўйхатдан ўтмаган ва расман ишга ҳам жойлашмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ленинград вилояти Лодейнополский туманида 29 ёшли ўзбекистонлик эркак тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси