Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркакни тупроқ босиб қолиб, вафот этди

3-саҳифа

image

Россияда 29 ёшли ўзбекистонлик эркак тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Ленинград вилоятининг Лодейнополский туманида содир бўлган. Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган 29 ёшли ўзбекистонлик Пиркиничи боғдорчилик ҳудудидаги ер участкасида қудуқ қазаётган бўлган. Шу вақтда уни тупроқ босиб қолган. Кейинроқ унинг жасади тупроқ остидан чиқариб олинган.

Ҳозирда Тергов қўмитаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қурилиш майдонида кранчилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия тупроқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг