Россиядаги икки кўлнинг суви кислотага айланди
Олам
−
05 Июнь 2023
21828Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги иккита кўл pH паст даражаси туфайли ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолди, оқибатда улардаги сув сирка билан таққосланадиган суюқликка айланди. Бу ҳақда URA.RU агентлигига Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими ходими, биология фанлари доктори Владимир Вершинин маълум қилди.
Олим бу ҳолатни металлургия корхонаси чиқиндиларининг зарари билан боғлаган. Вершинин Свердловск вилоятининг пойтахтида жойлашган кўлларда сувнинг pH қиймати учга тенг эканлигини тушунтирган. Унинг сўзларига кўра, сиркада сувли эритмаларнинг pH қиймати 2,4 дан 3,4 гача. Ҳайвонлар аллақачон сув омборларини тарк этган. Олимга кўра, умфибиялар томонидан уруғлайдиган пайтда қўйилган тухумлар ҳам нобуд бўлган.
Вершининнинг ишончи комилки, бу “тозалаш иншоотларини ўчирадиган ва олтингугурт диоксиди учиб, чўкадиган” маҳаллий заводнинг зарарли чиқиндилари билан боғлиқ. Олимнинг сўзларига кўра, сув ҳавзаларининг кислотали муҳити билан боғлиқ бундай кескин вазият ўзи кузатган 45 йил ичида тўртинчи марта юзага келган.
LiveБарчаси