Россияда замонавий “Москвич” чиқарилишига старт берилди

Технология 25978
image
-

Москвадаги собиқ Renault заводида “Москвич” автомобилларини серияли йиғиш бошланди. Бу ҳақда рус матбуоти ёзмоқда. Заводнинг биринчи янги модели кроссовер бўлиб, у "Москвич 3" деб номланган. 

Очилиш маросимида Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Москва мэри Сергей Собянин ва “Москвич” бош директори Дмитрий Пронин иштирок этди. 

Машинанинг сотуви бошланиши 2022 йилнинг декабрига режалаштирилган.

Собянин ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни тарихий воқеа деб атади.  

“Renault кетганидан кейин ишлаб чиқариш тўхтаб қоладигандек туюлди. Аммо бу қадам янги ишлаб чиқаришни қайта тиклаш учун туртки бўлди. Бугун Москва эски Москвич бренди остида янги моделларни чиқармоқда ва бу тарихий воқеа. Умид қиламанки, бир неча йилдан сўнг биз ўз платформамизда машиналар ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Бундан ташқари, линия электромобилни ўз ичига олади ва биз электр транспорти соҳасида катта имкониятларга эгамиз. Бу технологиянинг келажаги”, дейди Собянин. 

“Москвич 3” кроссовери бензинли турбо двигатель (1,5 литр, 150 от кучи, 210 Нм) билан жиҳозланган

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1341
Рейтинг: 3
Теглар
t
×