Россияда заҳарланиб, шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Жамият 6866
image

Аввалроқ Россиянинг Тольятти шаҳрида Ўзбекистоннинг 23 фуқароси заҳарланиб, улардан 13 нафари шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. 

Ушбу ҳолат юзасидан қўшича ахборот берилди. Маълум бўлишича, заҳарланиб, шифохонага ётқизилган 23 нафар мигрантнинг 9 нафари Ўзбекистон фуқароси, қолгани чет эл фуқароси бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

“2020 йилнинг 20 июль куни Тольяттидаги хостелда вақтинча яшовчи меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий касаллиниш оқибатида 13 нафар чет эл фуқароси 5-шаҳар шифохонасига ётқизилган. Шифохонада даволанаётган ушбу беморларнинг 9 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, беморларнинг барчасига “номаълум бактериал ичак инфекцияси” ташхиси қўйилган ва уларнинг ҳолати қониқарли. Шунингдек, беморларнинг 1 нафарида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли 1-шифохонага ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Волгоград вилоятида “Газел” юк машинаси автоҳалокатга учраб, 13 нафар ўзбекистонлик жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3
t
×