Йирик қурол-аслаҳа омбори портлади (видео)
Олам
−
05 Август 2019
6592Россиянинг Красноярск ўлкаси Ачин тумани Каменка қишлоғидаги қурол-аслаҳалар омборида ёнғин бошланиши ортидан йирик портлашлар бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ёнғин ва портлаш натижасида бир нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Тўрт киши жароҳатланган.
Россия ФВВнинг маълум қилишича, ёнаётган омборнинг 20 км радиусда аҳоли эвакуация қилиняпти. Бунинг учун автобуслар ажратилган.
"Эвакуация учта аҳоли пунктида ўтказиляпти: Заборкада – 67 нафар, Кичик Улуйда – 430 нафар, Каменкада – 153 нафар киши эвакуация қилинди. Болалар лагеридан ҳам 257 нафар бола ва 66 нафар катталар кўчирилди", деган ФВВ вакили.
Маълумотларга кўра, Ачиндаги омборда 125 ва 152 калибрли 40 мингта артиллерия снарядлари бор. Ҳозирда ёнғин ўчоғини бартараф қилиш ишлари олиб бориляпти. Ишларга ёнғинга қарши бронетехника жалб қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь