Россияда ЕИнинг 81 та ОАВси блокланди
Олам
−
25 Июнь
7047Россия мамлакат ҳудудида Европа Иттифоқининг ўнлаб оммавий ахборот воситаларига кириш имкониятини чеклади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик тақдим қилган рўйхатга 81 та нашр ва агентлик киритилган. Улар орасида “Agence France-Presse”, “Politico”, “La Stampa”, “La Repubblica”, “El Pais”, “El Mundo”, “Der Spiegel” сингари оммавий ахборот воситалари бор.
Қайд этилишича, ушбу тақиқлар Россиянинг “РИА Новости”, “Известия” ва “Российская газета” нашрларининг Европа Иттифоқидаги эшиттиришларини тақиқланишига жавобан амалга оширилмоқда.
“Сиёсий сабабларга кўра, бир неча бор маҳаллий журналистлар таъқиб қилиниши ҳамда Россия ОАВларига Европа Иттифоқи ҳудудидаги асоссиз тақиқлар эътибордан четда қолмаслиги ҳақида Россия альянсни огоҳлантирди”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Рўйхатга 25 давлатнинг ОАВлари киритилган. Улар орасида Германиянинг “Die Zeit” журнали, Польшанинг “Belsat” телеканали, Франциянинг “Le Monde” вa “Liberation” газеталари, “EUobserver” интернет нашри, Швециянинг SVT телерадиокомпанияси ҳам бор. Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, агар Россия оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар олиб ташланса, расмий Москва ҳам кўрсатилган медиа нашрларга нисбатан ўз қарорини қайта кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда имо-ишора тилининг халқаро луғати блокланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь