Россияда яна бир йил урушни молиялаштириш учун етарли маблағ бор – ОАВ

Олам

image

Мисли кўрилмаган санкцияларга қарамай, Россия камида яна бир йил урушни давом эттириш учун етарли маблағга эга. Бу ҳақда Америка разведка хизматининг маълумотлар сизиб чиқиши оқибатида махфийлиги ошкор этилган ҳисоботига таяниб, “The Washington Post” газетаси хабар берди.

Март ойи бошида тайёрланган разведка ҳисоботига кўра, Россия иқтисодий элитасининг айрим аъзолари Кремлнинг Украина сиёсатига рози бўлмасада ҳамда санкциялар уларнинг бизнесига зарар етказган бўлсада, улар Владимир Путинни қўллаб-қувватлашдан воз кечишлари даргумон.

Ҳужжатлар Discord чатида чоп этилган махфий маълумотларнинг сизиб чиқишининг бир қисмидир. АҚШнинг Массачусетс штати ҳаво миллий гвардияси техник ходими Жек Тейшейра ушбу маълумотларни ошкор қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган. У 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тарқалган ушбу ҳужжатда айтилишича, Россия ҳукумати санкциялар таъсирини юмшатиш учун корпоратив солиқларнинг ошишига, Миллий бойлик жамғармаси маблағларига, импортнинг кўпайишига, шунингдек, бизнеснинг иқтисодий босимни юмшатиш учун мослашиш қобилиятига умид қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина уруш маблағ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг