Россияда яна бир ўзбекистонлик ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
11:52 6219 2 дақиқа
Новосибирск вилоятининг Карасукск туман суди ноқонуний миграцияни ташкил этишда айблаб, Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Айбловга кўра, у ва унинг шериклари интернет орқали камида 270 нафар хорижликка сохта шартномалар сотган. Бу ҳақда вилоятнинг умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати маълум қилди.
“Новосибирскнинг Карасукск туман суди томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми “а” ва “д” бандларида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ноқонуний миграцияни ташкил этиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Хидиров Масъудалига нисбатан терговчининг илтимосномаси кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, Хидиров гуруҳ таркибида олдиндан тил бириктириб ҳаракат қилган. Улар камида 270 нафар хорижий давлат фуқароларига, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлардан келганларга сохта фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тайёрлаб, интернет орқали сотган.
Суд айбланувчига нисбатан 2026 йил 28 февралга қадар қамоқ эҳтиёт чорасини танлади. Агар унинг айби исботланса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январь куни Россиянинг 2-Ғарбий округ ҳарбий суди судьялари ҳайъати генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳалок бўлган терактни содир этганликда айбланган ўзбекистонлик Аҳмад Қурбоновга умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.
Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси бўлган Аҳмад Қурбонов Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) топшириғига биноан генерал Кириллов яшаган уйнинг кириш қисмига рулида масофадан бошқариладиган бомба ўрнатилган электро-самокатни қолдирган. Шундан сўнг теракт ижрочиси ижарага олинган автомобилга ўтириб, бўлаётган воқеаларни Украинага жонли эфирда узатган. Генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси майор Илья Поликарпов уйидан чиққан пайтда портлаш содир бўлиб, икки зобит ҳам ҳалок бўлган.
Live
Барчаси