Россияда вазирлик Apple маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлади
Олам
−
12 Август 2023
4885Россиянинг рақамли ривожланиш вазирлиги давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимларига Apple компаниясига тегишли iPhone ва iPad`лардан ишда фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги маълум қилди.
Гап шундаки, бундан икки ой аввал Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати бир неча минг Apple қурилмаларига АҚШ жосуслик операцияси томонидан бузиб киришлар кузатилгани ҳақида маълум қилган эди. Натижада Вазирлик ушбу тақиқларни жорий қилди.
Шунингдек, ФХХ АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигини Apple билан ҳамкорлик қилганликда айблаган. Аммо агентлик бу даъволарга изоҳ беришдан бош тортди. Apple эса бу айбловларни рад этди.
“Apple мобил қурилмалари – смартфон ва планшетлардан иш иловаларига кириш ва ишда электрон почта алмашиш учун фойдаланиш тақиқланди. IPhone'дан фақат шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланишга рухсат берилади”, деди вазир Мақсут Шадаев.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Microsoft корпорациясини Киевга ёрдам берганликда айблаган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15