Россияда вафот этган талабанинг жасади Ўзбекистонга жўнатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) тиббиёт факультети талабаси ўзбекистонлик Ўлмасхон Бахронов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида августдан буён комада ётган Бахроновнинг вафотини тасдиқлади. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, элчихона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам берган ва 14 ноябрь куни Бахроновнинг жасади Ўзбекистонга юборилган. 

“Мазкур вазият Элчихонанинг доимий назоратида бўлган, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида юқори малакали мутахассислар жалб қилинган, Бош прокуратурага текширув ўтказишни сўраб расмий сўров юборилган. Айни пайтда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан шифокорларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида текширув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда. 

Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўлмасхон Бахронов

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар