Россияда ўзлари киритилмаган клубни ёқиб юборган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди (видео)
Олам
−
15 Август
8440Россияда ўзлари киритилмаган клубни ёқиб юбориш ва қўриқчиларга суиқасд уюштиришда айбланган Ўзбекистон фуқаролари 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон Республикаси бўйича тергов бошқармаси маълум қилди.
Бошқирдистон Республикаси Тергов бошқармаси Уфа шаҳри Киров тумани бўйича тергов бўлими томонидан тўпланган далиллар суд томонидан икки Ўзбекистон фуқаросини айблаш учун етарли деб топилди.
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “б”, “д”, “е”, “ж” бандлари ва 30-моддаси 3-қисми (одамни ўз хизмат фаолиятини амалга ошириши муносабати билан ўлдиришга уриниш, ўзига хос шафқатсизлик билан, умумий хавфли тарзда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Улар 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ шарт этиб белгиланди. Шунингдек, жабрланувчи фойдасига 200 минг рубль миқдорида маънавий зарар ундирилди.
Тергов давомида аниқланишича, 2023 йил 28 сентябрга ўтар кечаси тунги муассаса қўриқчилари томонидан икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси маст ҳолатда бўлганликда гумон қилиниб, ҳудудга киритилмаган. Айбдорлар ёқилғи қуйиш шохобчасидан идишга бензин тўлдириб ҳудудга қайтиб келади ва қўриқчилардан бирига ва муассасага тез ёнувчи аралашмани сепиб, уларни ёқиб юборади. Муассаса ходимлари ва меҳмонлари ўз вақтида ёнғин ўчоғидан хавфсиз масофага қочишга муваффақ бўлган. Ходимлар ёнғинни ўчиришга эришади. Жиноятдан сўнг гумонланувчилар қочишга уринган, бироқ улар полициячилар томонидан Уфа аэропортида Москвага олинган чипталар билан ушланган.
Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь