Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Олам 928
image

Россиянинг Москва вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари жабрланди. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлимига таяниб хабар берди.

ЙТҲ кеча, 12 сентябрь куни М-2 “Қрим” автомобиль йўлида содир бўлган. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жароҳатланган. Улар Подолск шаҳри Марказий туман шифохонасига жойлаштирилди. 

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ҳамда Подолск шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.8
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×