Россияда ўзбекистонлик йигит пичоқлаб кетилди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманида жойлашган автобус бекатида ўзбекистонлик йигит пичоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 январь куни полицияга 23 ёш атрофидаги йигитнинг автобус бекатида қонга беланиб ётгани ҳақида хабар келган. Воқеа жойига етиб борган тез ёрдам хизмати жабрланувчини Тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти клиникасига олиб борган.

Шифокорлар ўзбекистонлик йигитнинг кўкрак қафаси ва қорин соҳаси кесилганини маълум қилган. Йигитнинг шахсий буюмлари ичидан 31 ёшли Николай исмли шахснинг паспорти топилган. У муҳожирга ҳужум қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган.

Таъкидлаш керак, бу Санкт-Петербургда ўзбекистонликларнинг пичоқлаб кетилгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аввал ҳам мазкур шахардаги кўп қаватли уйлардан бирида 25 марта пичоқланган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг