Санкт-Петербургда 25 марта пичоқланган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

3-саҳифа 15369
image

Кеча, 20 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида 25 марта пичоқланган ўзбекистонлик аёл топилди. Бу ҳақда “РИА ФАН” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, аёлнинг пичоқланган жасади Ленинский проспектидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аниқланган. Уйнинг деразаси остидан эса аёлнинг чалажон эри топилган. 

Гумон қилинган қотил ҳам айнан аёлнинг эри бўлиб чиққан. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, бироқ у вафот этган. Марҳумнинг ўғли ота-онаси ажрашиш арафасида бўлганини айтган. Қотиллик 47 ёшли эр 44 ёшли хотини билан гаплашиш учун келганда содир этилган.

Аниқланишича, эр алкоголга ружу қўйган ва анча вақтдан буён уйида яшамаган. Кеча, 20 август куни эса у хотини билан ярашиш учун келган, бироқ яна уларнинг ўртасида жанжал чиққан. Шундан сўнг, эр хотинини пичоқ билан ўлдирган ва ўзини деразадан ташлаган. 


 

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 798
Рейтинг: 2.9
t
×