Россияда ўзбекистонлик ўлдирилди. Қотил бегона эмас
Олам
−
14 Октябрь 2019
7334Жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Калинин туманида Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжал оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Ўзбекистон фуқароси Ш.И.нинг ўлимида унинг жияни Ф.К. гумон қилиняпти. Ҳозирда у ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Бош консуллик ушбу вазиятни назоратга олиб, тергов органларига ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот сўраб мурожаат қилди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларни зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди:+7-965-029-41-49.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь