Россияда ўзбекистонлик талаба мансабдорга пора беришда айбланяпти

Жамият

image

Санкт-Петербург шаҳрида Россия гидрометрология университети 2-босқич талабаси бўлган Ўзбекистон фуқароси М. Юлдашев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 30 апрель куни содир бўлган. М. Юлдашев ўқишдан ташқари, ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. Ўша куни кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан.  Харидорни шифохонага, ўзбекистонлик талабани қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган.

Қайд этилишича, туман судида М. Юлдашевга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.  Айни пайтда М. Юлдашевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.

2 май куни мазкур вазият Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия талаба

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг