Россияда ўзбекистонлик “шаурма” сотувчиси 14 ёшли қизни зўрлашда айбланиб ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь 2021
14571Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри жанубида ўзбекистонлик “шаурма” сотувчиси зўрлашда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “78.ru” сайти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 27 сентябрь куни 34 ёшли аёл 28 ёшли ўзбекистонлик эркак устидан полицияга арз қилган. Унга кўра, 2007 йилда туғилган қизи жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Шаверма” кафесида сотувчи томонидан зўрланган.
Полиция зўрлашда гумон қилиб, муҳожирлик рўйхатида турмайдиган 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Ҳозирда эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Япониянинг Токио шаҳрида ўзбекистонлик йигит стадионда аёлни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь