Ўзбекистон фуқароси Токиодаги стадионда аёлни зўрлаганликда гумон қилиняпти

Олам

image

Япония полицияси Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиши маросими ўтказиладиган Токио Миллий стадиони ҳудудида аёл кишини зўрлашда гумонланаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Япониянинг “Kyodo” агентлигига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, аёл Олимпия ўйинларини ўтказиш билан алоқадор. Ҳибсга олинган шахс стадионда ОАВ ходимларини озиқ-овқат билан таъминлайдиган фирма томонидан ёлланган талаба бўлган.

Маълумот учун, Токиодаги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши белгиланганди. Пандемия сабаб мусобақа 1 йилга сурилди ва эндиликда 23 июлдан 8 августгача ўтказилади. Ташкилотчилар ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио

Баҳолаганлар

1467

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг