Россияда ўзбекистонлик ошпазни дўппослаб, машинасини ўғирлаб кетишди
3-саҳифа
−
20 Март
4497Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ошпаз дўппосланиб, унинг автомобили ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 17 март куни соат 20:00 лар атрофида Химиков кўчасида содир бўлган. Уч нафар номаълум шахс автомобилдан тушиб, 27 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўллари ва таёқ билан дўппослаган, сўнгра унинг машина калитларини олиб, транспорт воситасини ҳайдаб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари дастлабки маълумотларга асосланиб, ҳодиса иш жойидаги можаро туфайли содир бўлгани тахмин қилмоқда. Ҳозирда жиноятчилар қидирилмоқда ва ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, ҳужум қилган шахсларнинг ўзлари ҳам Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси