Россияда ўзбекистонлик мигрантларнинг 3 яшар фарзанди 6-қаватдан йиқилиб тушди

Олам

image

Россиянинг Ленинград вилоятидаги Сосновий Бор шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг фарзанди олтинчи қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Невские новости” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги манбасига таяниб хабар берди.

Космонавтлар кўчасидаги 24-уй олдида тўхтаб турган Mazda-3 русумли автомобиль устида кичкинагина Занурбекнинг жасади топилган. Унда баландликдан йиқилиш аломатлари бўлган. Маълум қилинишича, болакай бир ойдан кейин 3 ёшга тўлар экан.

У олтинчи қаватдан тушиб кетган. Шифокорлар воқеа жойида боланинг ўлимини қайд этган. Жасад ўлим сабабини аниқлаш учун моргга юборилган.

Ҳалок бўлган боланинг ота-онаси Ўзбекистон фуқаролари. Улар Россияга жорий йилнинг январь ойи бошида келган. Отаси юк ташувчи бўлиб ишлайди, онаси ишсиз.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

533

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг