Россияда ўзбекистонлик мигрант устига футбол дарвозаси тушиб кетди
Жамият
−
17 Июнь 2023
10343Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик мигрантнинг устига футбол дарвозаси тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида яшовчи Э.И. Россиянинг Амур вилояти Свободний шаҳрига 2022 йилнинг сентябрь ойида қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида борган. Ишдан ташқари пайтда йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетган. Шундан кейин оғир тан жароҳати олган Э.И. зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, фуқаронинг умуртқа поғанаси ва орқа мияси жароҳатланган. Бироз аҳволи яхшилангач, Хабаровск-Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта олиб берилиб, ватанга жўнатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь