Россияда ўзбекистонлик мигрант полициядан қочиб ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
07 Июнь 2023
5446Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Виборг туманида ўзбекистонлик фуқаро полициядан қочиб ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Унда айтилишича, 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси йўл-патрул хизмати инспекторининг автомашинани текшириш учун тўхтатиш сўровига амал қилмаган ва шахсий Киа русумли машинасида ҳаракатланишда давом этган. Оқибатда ўзбекистонлик йигит йўловчи ўриндиғидаги 22 ёшли дўсти билан светофорнинг тақиқланган чироғида ўтиб кетган.
Йигит Гаврилина кўчасида бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Skoda машинасига бориб урилган. Шундан сўнг мигрантлар воқеа жойидан қочишга уринган вақтида ҳибсга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан инспектор буйруғига асосан тўхтамаслик, светофордан ўтиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш бўйича маъмурий баённомалар тузилган. Дастлабки маълумотларга кўра, машинани бошқарган йигит спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.
LiveБарчаси