Россияда ўзбекистонлик мигрант аянчли ҳалок бўлди

Олам 20770
image

Кеча, 30 январь куни Россиянинг Тверь вилояти Калинин туманида қурилишда ишловчи Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли ўзбекистонлик қурувчи 7-қаватдан тушиб кетган. Натижада оғир жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этган. 

Калинин туманлараро тергов бўлинмаси унинг ўлими бўйича терговга қадар текширув бошлаган.

Ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Қурилиш майдонида бўлган одамлар сўроқ қилинган ва кузатув камераларидаги ёзувлар олинган.

Қайд этилишича, ўрганиш натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1312
Рейтинг: 3
t
×