Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кескин ортгани айтилди

Олам 9417
image

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия Федерациясига хорижий ишчи кучи оқими 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошди. Бу ҳақда “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида Этник ишлар бўйича федерал агентлик раҳбари Игорь Баринов маълум қилди. 

“2021 йилга нисбатан хорижий ишчи кучи оқими 30 фоизга ошди, биринчи навбатда Марказий Осиё республикалари вакиллари, булар учта субъект – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон, аслида миграция оқимининг барча ҳажми шу субъектлар ҳиссасига тўғри келади”, дейилади хабарда.  

Бариновнинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Тожикистон ва Қирғизистон билан миграциядан олдинги тайёргарлик марказларини ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланади.  

Этник ишлар бўйича федерал агентлик раҳбари, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам шундай марказ фаолият юритаётганини таъкидлаган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 380
Рейтинг: 2.9
t
×