Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига 15-қаватдан ғишт тушиб, вафот этди
Олам
−
12 Февраль 2022
10802Россиянинг Санкт-Петербург вилояти Пушкин туманида ўзбекистонлик ишчининг бошига 15-қаватдан ғишт тушиб кетди. Оқибатда эркак воқеа жойида халок булган. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 11 февраль куни соат тахминан 11:00 да Школная кўчасидаги қурилиш объектида содир бўлган. Қурилиш материалларини кўтариб кетаётган 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг бошига 15 қаватдан ғишт тушиб кетган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
“Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари текширув ўтказмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь куни Россиянинг Ленинград вилоятида Daewoo Nexia ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетган эди. Оқибатда 2 ўзбекистонлик вафот этган.
LiveБарчаси