Россияда ўзбекистонлик эркак 27 йил аввал қилган жинояти учун қамалди

3-саҳифа

image

Россиянинг Ульяновск вилоятида бундан 27 йил аввал қотиллик содир этган Ўзбекистон фуқароси 9 йилга қамалди. Бу ҳақда "73 Онлайн" хабар берди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик эркак 1996 йилда Ульяновск вилоятида яшовчи шахсни ўлдириб, ертўлага яширган ва Ўзбекистонга қайтиб келган. Мамлакатда у сохта ҳужжатлар билан яшириниб юрган. Маълум вақт ўтиб, у яна Россияга борганида чегарадан ўтиши биланоқ ушланган.

Суд 48 ёшли эркакни 9 йиллик қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилди.

Тергов натижасида маълум бўлишича, маҳкум 1996 йилнинг 9 сентябридан 25 сентябригача бўлган вақт давомида Ульяновск вилоятининг Засвияжский тумани Герасимов кўчасидаги уйлардан бирида 26 ёшли танишининг бошига дазмол билан камида 6 марта, бўйин ва кўкрак қисмига эса пичоқ билан тахминан 3 марта зарба берган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ҳамюртини 78 марта пичоқлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак 9 йилу 6 ойга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жиноят ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг