Россияда ўзбекистонлик аёл янги туғилган чақалоғини дарёга ташлаб юборди

Жамият

image

Россияда янги туғилган чақалоғини дарёга ташлаб юборган Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 ёшли аёл бир ҳафта ўтиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳозирда исми сир тутилаётган ўзбекистонлик аёл жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россиянинг Ижора қишлоғидан оқиб ўтувчи дарё соҳилидаги буталар ичида қиз фарзанд дунёга келтирган ва уни елим пакетга солиб, дарёга ташлаб юборган. Чақалоқнинг мурдаси сув ҳавзаларини тозаловчи компания ходими томонидан топилган ва полицияга хабар берилган. Шундан сўнг, Тергов қўмитаси томонидан “Янги туғилган чақалоқнинг ўз онаси томонидан ўлдирилиши” бўйича жиноий иш очилган.

Бугун, 30 сентябрь куни бир ҳафталик қидирувдан сўнг 36 ёшли ўзбекистонлик мигрант аёл Ижора қишлоғидаги Павловская кўчасида қўлга олинган. Аниқланишича, айни дамда ҳибсга олинган аёл 2019 йилнинг июль ойида Россияга келган, аммо миграцион реестрда рўйхатдан ўтмаган. 2020 йилнинг ўрталарида эса аёл Колпинский суди томонидан Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш режимини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда уй сотиб олиш учун вояга етмаган боласини 6 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қамалгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

970

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг