Россияда ўзбекистонлик ҳамюртларини пичоқлаб қўйди

3-саҳифа

image

Россияда қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак 2 нафар ҳамюртини пичоқлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “The Rambler” нашри хабар берди.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, 2022 йилнинг 30 октябрига ўтар кечаси кўчадан турли тан-жароҳатлар олган икки эркак топилган.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург вилояти “Фарғона чойхонаси” кафесида бир неча шахс ўртасида жанжал келиб чиққан. Мазкур жанжалда қидирувда бўлган ўзбекистонлик йигит икки ҳамюртини пичоқлаган.

“Маринск” шифохонасида 31 ёшли эркак яраланиши оқибатида вафот этган, унинг 32 ёшли ҳамюрти эса ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ўзбекистонлик оиланинг олти ёшли қизи кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг