Россияда Ўзбекистонга жўнатилаётган банан контейнери ичидан 50 кг кокаин топилди 

3-саҳифа

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги портда Африкадан Ўзбекистонга Европа орқали транзит қилинган банан контейнери ичидан қора бозордаги қиймати 450 миллион рубль (5 миллион 175 минг доллар) бўлган 50 килограмм кокаин топилди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Санкт-Петербург портидаги “Гаван” божхона постига келган 10 та музлаткичли контейнердан бирида бананлар орасидан 50 килограмм гиёҳванд модда топилган. Партиянинг қора бозордаги нархи тахминан 450 миллион рубль ёки 5,1 миллион долларни ташкил этади. 

Ҳужжатларга кўра, юклар Африка давлатларидан Европа орқали Ўзбекистонга юборилиши керак бўлган. Наркотик моддалар божхоначилар томонидан контейнерларни сканерлаш чоғида аниқланган. Инспектор совиткич блокининг яширин бўшлиғида бегона жисм борлигини аниқлаган. Текширув натижасида музлаткич қобиғи остида оқ кукун солинган 50 дона плёнка брикет топилган. Экспертлар хулосасига кўра, олиб қўйилган модда кокаин экани аниқланган. 

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 229,1-моддаси (наркотик моддалар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италияда банан қутилари орасига яширилган қарийб уч тонна кокаин топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон кокаин банан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг