Россияда Ўзбекистондан импорт қилинган маккажўхорини еганларда ботулизм аниқланди

Саломатлик 7961
image

Красноярск ўлкасининг уч нафар фуқароси ботулизмнинг дастлабки ташхиси билан заҳарланди. Бунга Ўзбекистондан келтирилган маккажўхори сабаб бўлган. Бу ҳақда Роспотребнадзор хабар хабар берди

Мутахассисларнинг аниқлашича, жабрланганлар A.I.M-ShAMShOD  (Ўзбекистон) томонидан ишлаб чиқарилган вакуумли ўрамда (450 гр) қайнатилган маккажўхори истеъмол қилган.

Маҳсулот Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Кемерово ва Омск вилоятлари, Олтой ўлкаси, Хакасия Республикаси, Бурятия Республикаси ва Транс-Байкал ўлкасига етказиб берилгани аниқланган. 

Дўконларга жўнатилган барча маҳсулотлар қайтариб олинади ва мусодара қилинади. Импорт қилувчи режадан ташқари текширувдан ўтказилади. 

“Агар сиз тўсатдан бу маккажўхори сотиб олган бўлсангиз, ҳеч қандай ҳолатда уни еманг!”, дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, вазият Роспотребнадзорнинг қаттиқ назорати остида қолмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×