Россияда Ўзбекистон кунлари ташкил этилди
Жамият
−
06 Апрель 2019 3886 1 дақиқа
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан Россиянинг Нижний Новгород давлат лингвистика университетига академ мобиллик дастури бўйича 10 талаба ҳамда 3 нафар профессор-ўқитувчи юборилган.

Улар томонидан Нижний Новгородда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Наврўз байрами ташкил этилди.
Нижний Новгород давлат лингвистика университети ректори Б.Жигалев ўзбекистонлик меҳмонларни қутлаб, давлатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини, уларни янада юқори босқичга олиб чиқишда бу каби тадбирларнинг ҳам муносиб ўрни борлигини таъкидлади.

Тадбирда Нижний Новгород вилояти Ўзбеклар уюшмасининг раиси Қудратхон Мансуров ҳам иштирок этди. Ўзбек миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди, миллий таомларга бой байрамона ўзбек дастурхони ёзилди.
Live
Барчаси