Россияда Ўзбекистон ИИВнинг собиқ ходими ҳибсга олинди

Олам

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри суди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги собиқ ходими Жаффар Ирназаровни икки ойга тергов изоляторияга жўнатди. У терговга кўра, болалар майдончасида боланинг қўлини синдирган.

“Ирназаров Ўзбекистон Республикаси ИИВ пенсионери экани аниқланди, яъни у тергов ва бошқа жараёнларни ўтказиш тактикаси билан таниш. У юриспруденсия соҳасида тасаввурга эга”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан суд уни 2021 йил 6 февралгача тергов ҳибсхонасида сақлашга қарор қилган. У РФ Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми “в” бандида (Вояга етмаган шахснинг соғлигига қасддан ўрта даражада зарар етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланяпти.

Аввалроқ ИИВнинг шаҳар ва Ленинград вилояти бўйича штаб-квартираси дам олиш кунлари болалар майдончасида вояга этмаганлар ўртасида можаро келиб чиққанлиги, унда болалардан бирининг отаси аралашгани ҳақида хабар берганди. Натижада, ота ўғли билан жанжаллашган боланинг қўлини синдирган.

Ҳодиса муносабати билан жиноий иш қўзғатилган. Санкт-Петербург прокуратураси терговни ўз назоратига олган ва иш Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармасига юборилган.

Тергов маълумотларига кўра, эркак атайлаб ўғлининг рақибини итариб юборган, натижада у шикстланган. Терговчилар, шунингдек, Ирназаров Россияда ноқонуний юрган деб ҳисоблашяпти, чунки у аслида рўйхатдан ўтмаган манзилни номлаган ва сохта бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни тақдим этган. Ҳужжатлар тергов давомида текширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

1227

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг