Россияда Ўзбекистон фуқаролари оммавий заҳарланиб, шифохонага ётқизилди
Жамият
−
20 Июль 2021
19467Россиянинг Тольятти шаҳрида Ўзбекистоннинг 23 фуқароси заҳарланди, улардан 13 нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Россиянинг Самара вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
“Тольятти шаҳар марказий округи прокурори Рамис Сабирзянов Тупиковый проезд, 3 манзилида жойлашган ётоқхонада яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг оммавий заҳарланиши муносабати билан текширув ўтказди”, дейилади хабарда.
Прокуратура заҳарланиш аломатлари 23 кишида қайд этилганини, улардан 13 нафари Тольяттининг 5-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилганини айтди. Жабрланганларнинг аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда. Қурбонлар орасида болалар йўқлиги қайд этилган.
Хабарга кўра, чет эл фуқаролари учун турар жой, шунингдек овқатланиш вақтида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонунийлиги баҳоланади.
LiveБарчаси