Россияда Ўзбекистон асалариси ортилган юк машинаси ғойиб бўлди
Жамият
−
11 Май 5657 2 дақиқа
Россияда бир ойдан бери мажбурий карантиндан ўтмаган, Ўзбекистондан олиб борилган 1728 та ари ортилган юк машинаси қидирилмоқда. Бу ҳақда “Life” хабар берди.
Маълумотларга кўра, фура жорий йил апрель ойи бошида Астрахан вилоятидаги чегара пунктидан ўтган. Шундан сўнг, машина Курган вилоятидаги қишлоқлардан бирига карантинга йўл олиши керак бўлган, бироқ белгиланган манзилга етиб бормаган. Хабарда айтилишича, олиб кирилган арилар учун карантин мажбурий, чунки жанубий минтақалардан Россияга борган ҳашаротлар хавфли инфекциялар ва паразитларни ташувчиси бўлиши мумкин.
Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, Курган вилоятидаги карантин ҳудуди ариларни санитария муолажалари учун қабул қилишга тайёр бўлмаган. Уларнинг сўзларига кўра, у ерда ари уялари ва зарур ускуналар мавжуд эмас. Шундан сўнг, жамоатчилик фаоллари Россельхознадзорга мурожаат қилган. Шунингдек, асаларичилар прокуратура ва ИИВга ариза йўллаган. Ҳозирда юк машинаси ва ҳайдовчи бутун мамлакат бўйлаб қидирилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Марказий Осиёдан борган арилар касаллик ва паразитларнинг яширин ташувчиси бўлиши мумкин. Назоратсиз олиб кириш маҳаллий асалари оилаларининг оммавий қирилиб кетишига ва асал ишлаб чиқаришга хавф туғдириши мумкин.
Бундан ташқари, ўзбек арилари ўта тажовузкорлиги билан ажралиб туради, уларнинг чақиши эса кучли шиш ва ҳатто анафилактик шокка сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ноқонуний асаларизорлардан олинган асални истеъмол қилиш сальмонеллёз ва бошқа касалликларни юқтириш хавфи билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Live
Барчаси