Россияда уюшган жиноий гуруҳнинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинди
3-саҳифа
−
12:11 6281 2 дақиқа
Санкт-Петербург суди 2021-2023 йилларда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган минтақалараро жиноий гуруҳ бўлинмасининг гумон қилинаётган раҳбарини ҳибсга олди. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар судларининг бирлашган матбуот хизмати хабар берди.
“Санкт-Петербург шаҳрининг Пушкин туман суди Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш), 30-моддаси 3-қисми – 228.1-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш, иккита эпизод), 30-моддаси 3-қисми – 228.1-моддаси 4-қисми “a” ва “г” бандларида (худди шундай, кўп миқдорда) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Валерий Костилевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқарди. Чора муддати – 9 апрель”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, айбланувчи 10 февраль куни қўлга олинган. Судда у уй қамоғи ёки муайян ҳаракатларни тақиқлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини сўраган.
Иш материалларидан маълум бўлишича, тергов версиясига кўра, Костилев аъзо бўлган жиноий уюшма 2021 йил ноябридан 2023 йил мартигача Санкт-Петербург, Москва, Саратов, Москва ва Иваново вилоятлари, Краснодар ўлкаси ва Россиянинг бошқа ҳудудларида фаолият юритган.
Маълум қилинишича, уюшган жиноий гуруҳ иштирокчилари орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосининг камида 13 та эпизоди аниқланган бўлиб, уларни қўлга олиш чоғида жами 32 кг гашиш, 24 кг героин, 5 кг метадон, 2 кг афюн, амфетамин ва тетрагидроканнабинол муомаладан олинган. Тергов маълумотларига кўра, Костилев шахсан гашиш, героин ва метадонни сотишга уринган.
Live
Барчаси